"Ювентус" ёзда "Локомотив" футболчисини сотиб олади

  • 22 ноябрь, 2019, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар 24 ёшли россиялик футболчининг трансфери бўйича “темирйўлчилар” билан келишувга эришишган. Айтиш керакки, ушбу трансфер ёзда амалга оширилади ва у 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миранчук ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида “Ювентус”га қарши ўтказилган ҳар иккала баҳсда ҳам гол уришга эришган эди.

Маълумот учун, Миранчук жорий мавсум “Локомотив” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!