"Ювентус" ёзда "Милан" етакчисини "йўлдан урмоқчи"

"Ювентус" клуби "Милан"нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар ёзда шартномаси якунланадиган 27 ёшли футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи. Шу тариқа Чалханоглу "Ювентус"га текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Ўз навбатида "россонерилар" Чалханоглу билан шартномани узайтиришни хоҳлаяпти. Аммо томонлар маош масаласида бир қарорга кела олмаяпти. Унга шунингдек, "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби АПЛ грандларидан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Хакан Чалханоглу жорий мавсум "Милан" сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!