"Ювентус" ёзда ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 12 Apr 13:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. TodoFichajes хабарига кўра, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти "кекса синьора"нинг қизиқиши доирасида бўлган.

Tecno

Италиялик футболчининг агенти "Ювентус" вакиллари билан яхши муносабатда бўлиб, бу туринликларга келишувга эришишда ёрдам бериши мумкин. Лекин ҳозирда ПСЖ 30 ёшли футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Марко Верраттининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. Нуфузли трансфермаркт портали экспертлари ярим ҳимоячини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!