"Ювентус" юлдузи учун 2 гранд клуб курашмоқда
"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза бир неча гранд жамоаларнинг эътибор марказида бўлиб турибди.
"Sport1" нашри маълумотларига кўра, италиялик футболчига Бундеслига жамоаларидан жиддий қизиқиш бор. "Бавария" ҳамда "Боруссия" Дортмунд уни ўз сафига қўшиб олишни ният қилган.
"Кекса сеньора" раҳбарияти 23 ёшли ярим ҳимоячини сотишни истамаяпти. Шунинг учун Федерико трансфери борасидаги барча таклифларга рад жавоби берилган. Аввалроқ, Европа чемпионатида порлаган Кьезага "Челси" ва "Ливерпуль" 100 миллион евро таклиф этгани айтилганди.
Ортда қолган мавсумда у туринликлар сафида 46 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15 гол ва 11 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар