Ads

"Ювентус" клубининг янги бош мураббици Дидье Дешам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” раҳбарияти кўз остига олиб қўйган мураббий Зинедин Зидан “Реал” билан шартнома имзолагач, улар айнан Дешам номзодига тўхталишган. Уларда шунингдек “Челси”дан кетгач ишсиз юрган Антонио Конте номзоди ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Дешам ўтган ёз Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.