"Ювентус"нинг муваффақиятсиз мавсуми клуб раҳбариятидаги глобал ўзгариш билан якун топиши мумкин. Амалдаги президент Андреа Аньелли деярли барча клублар ташкил этилганидан икки кун ўтиб тарк этган Европа Суперлигасини ташкил қилишда иштирок этди ва клуб обрўсига путур етказди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, Андреа Пирло ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсум якунлангач жамоани тарк этади ва унинг ўрнига Массимилиано Аллегри “Юве”га қайтади. Таъкидлаш лозимки, Аллегри “кекса синьора”даги 5 йиллик фаолияти давомида 5 марта А Серияда, 4 марта Италия кубогида ва 2 марта Италия Суперкубогида ғолиб чиқди. Бундан ташқари, “Ювентус”ни икки марта Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди.

Аллегрининг қайтиши икки йил олдин унинг кетишида асосий роль ўйнаган Павел Недвед ва Фабио Паратичининг автоматик истеъфоси билан бошланади. “Ювентус”нинг янги спорт директори лавозимига Марчелло Липпи номзоди кўриб чиқилмоқда.

“Ювентус” 33 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 66 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар