"Ювентус"дан мағлуб бўлган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

  • 14 декабря, 2020, 14:03
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Серияси 11-туридан ўрин олган учрашувда "Женоа" клуби "Ювентус"ни ўз майдонида қабул қилди. "Луижи Феррарис" стадионида кечган баҳс туринликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Элдор Шомуродов 73-дақиқада Марко Пьяца ўрнига майдонга тушди. Машҳур "La Gazette dello Sport" нашри легионеримизга 5.5 балл қўйди. Бу борада энг баланд кўрсаткич дубль қайд этиб, ўйин тақдирини ҳал этган Криштиану Роналду ҳамда фаоллиги билан ажралиб турган Уэстон МакКеннига тегишли бўлди. "Кекса сеньора"нинг ҳар икки аъзоси 7 баллга лойиқ кўрилди.

photo_2020-12-14_13-14-25

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию