"Ювентус"га айнан шу ҳужумчи керак!

“Сассуоло” ҳужумчиси Жанлука Скамакка фаолиятини А Серия гранди сафида давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли италиялик футболчининг янги жамоаси “Ювентус” бўлиши мумкин. Турин супер клуби ўзига янги ҳужумчи қидирмоқда. Мауро Икарди, Пьер-Эмерик Обамеянг ва антони Марсьяль билан ўтказилаётган музокаралар ҳали ҳам ижобий томонга ўзгармаяпти. Шу боис туринликлар айнан Скамакка вариантига эътибор қаратишган. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бошланган.

Қайд этилишича, “Ювентус” ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан январда ижарага олиши мумкин.

Жанлука Скамакка жорий мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!