"Ювентус"га Бразилиядан зўр ҳужумчи келмоқда

Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Кайо Жорже фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Турин клуби 19 ёшли бразилиялик футболчи билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Ушбу келишувга асосан Кайо “кекса синьора”да йилига бонуслардан ташқари 1,5 млн евро маош олади.

Кайонинг “Сантоса” билан амалдаги шартномаси жорий йил охирига қадар имзоланган ва шу сабабли у Туринга йил охирида эркин агент сифатида кўчиб ўтиши мумкин. Бироқ “Юве” уни ҳозир сотиб олиш учун Бразилия клубига 2,5 млн евро ва Кайонинг келгуси трансферидан 5 фоиз миқдорда бонус беришга тайёр.

Кайо Жорже жорий мавсум Бразилия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!