"Ювентус"га қарши ўйинга қадар "Милан"нинг 2 нафар етакчиси сафга қайтади
Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Милан”нинг икки нафар етакчи футболчиси шанба оқшомида бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ, Sky Sport Italia муҳбири Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича ушбу муҳим учрашувда Сусо ва Франк Кессье каби етакчилар “россонерилар”га ёрдам бера олишади. Айтиш керакки, ушбу икки футболчи жароҳати сабаб кеча бўлиб ўтган “Удинезе”га қарши баҳсни ўтказиб юборишган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” айни дамда 30та тур якунларига кўра 52 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар