“Ювентус”га Шомуродов керакми? Пирло янги ҳужумчилар ҳақида гапирди

Италия матбуоти мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ювентус” ҳужумчи қидираётгани ҳақида ёзмоқда. Хусусан, туринликлар ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани тўғрисидаги хабарлар ҳам тарқатилмоқда.

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло журналистлар билан суҳбатда бу масалага ойдинлик киритди.

- Ҳозирча, “Ювентус”га янги ҳужумчи керак эмас. Вазият назоратимизда ва айни пайтда янги ҳужумчи харид қилиш режамизда йўқ. Пауло Дибала жароҳатдан тикланмоқда. Унинг саломатлигини назоратда ушлаб турибмиз, - деди Андреа Пирло.

“Ювентус” жорий мавсумда А Серия ўйинларида 18 та учрашувда рақиблар дарвозасига 37 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Doniyor Kuldoshov
26/01/2021 12:32
Элдор ўзингни кўрсат, Сен орқали Ўзбекистон футболини томоша қилишади...

Йўқса Ўзбекистонда Футбол ўлган деб ўйлашади.