"Ювентус"га сиғмай қолган футболчи Мадрид клубига ўтиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Федерико Бернардески фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, "Атлетико" 28 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўрмоқда. У айни вақтда эркин агент ҳисобланади. 

Федерико "Ювентус" сафида 5 мавсум ўтказди ва 3 маротаба Италия чемпионига айланди. Шунингдек, икки бора Италия кубоги ва бир бора суперкубок ғолибига айланди. 

У Турин клуби сафида жами 183 та учрашувда иштирок этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!