Ads

Calciomercato.com нашрига кўра, "Ювентус" қишдаги трансфер ойнаси палласида уч футболчи билан хайрлашиш ниятида турибди.

Манба маълмотига кўра, "кекса синьора" таркибини Марио Манжукич, Марко Пьяца ва Маттиа Перин тарк этиши мумкин.

Катта эхтимол билан хужумчи Марио Манжукич Катарга, Марко Пьяца эса ижарага йўл олиши мумкин. Маттио Перин ёзда "Бенфика"га ўтишга яқин турган эди, шунинг учун италянлар дарвозабон учун "Бенфика"дан яна таклиф кутишмоқда.