"Ювентус"нинг асосий ҳимоячиларидан бири сафга қайтди

“Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандронинг коронавирусга қарши топширган сўнгги 2 та тести манфий натижа берди.

Шу сабабли бразилиялик футболчи бугун СПАЛга қарши бўладиган Италия кубоги чорак финал учрашувида жамоасига ёрдам бериши мумкин. Таъкидлаш керакки, кеча Сандро 30 ёшга тўлди ва коронавирусдан соғайгани унинг туғилган кунига ҳақиқий совға бўлди дейиш мумкин.

Алекс Сандро жорий мавсум 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!