"Ювентус"нинг асосий ҳимоячиси бугун "Аякс"га қарши ўйнамайди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Аякс"га қарши дастлабки учрашувни ўтказиб юборади.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 34 ёшли футболчи машғулотлар пайтида пай мушакларидан жароҳат олган. Бугунги ўйинда унинг ўрнини Даниэле Ругани эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” – “Ювентус” жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aliyev Shahboz
09/04/2019 11:26
Ertagamasmi oʼyin