“Ювентус”нинг бундай либосини кўрмагансиз (фото)
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг 120 йиллик юбилейи орасида тўртинчи либосини тақдим этди.

Адидас компанияси томонидан тайёрланган либосда реклама ва турли ёзувлар акс этилмагани билан қолганлардан фарқ қилади. Клуб логотипининг ўрнида эса 3 та юлдуз акс этган бўлиб, улар “Ювентус”нинг қўлга киритган скудеттолар сони(ҳар 10 та ғолиблик – 1 юлдуз)га боғлиқдир.

Ушбу либос “кекса синьора” ташкил этилганига 120 йил тўладиган – 1 ноябр санасида намойиш этилади.

Ушбу либосдан Массимилано Аллегри шогирдлари 5 ноябр санасида ўтадиган “Беневенто”га қарши баҳсда фойдаланиши кутилмоқда.