"Ювентус"нинг собиқ футболчиси: Бу шармандали қарор

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ футболчиси Алессио Таккинарди “кекса синьора”нинг жазоланиши ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, молиявий фирибгарлик учун жамоа ҳисобидан 15 очко олиб ташланди.

“Бу “Ювентус”га қарши шармандали қарор. Бошқа клублар ҳам капитал даромад олишади, бу ҳам жиноят ва ҳеч бўлмаганда текширилиши керак. Адолат барибир қарор топади. Мен Аньелли оиласи билан яхши танишман. Улар ҳамма нарсага машаққатли меҳнат эвазига эришган”, - деди Алессио.

Айтиш керакки, 15 очко олиб ташлангач “кекса синьора” А Серия турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди ва пешқадам “Наполи”дан 28 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!