Заб Жуда: "Логан Пол ёш Муҳаммад Алига ўхшайди"

  • 25 апрель, 2023, 19:11
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс оламида ўзи номига эга бўлган, собиқ чемпион Заб Жуда Логан Полни ёш Aлига қиёслади:

"Бошқалар нима дейиши менга қизиқ эмас. Aйтишим керакки, Логан Пол ёш Муҳаммад Aлига ўхшайди. У баланд бўйли, чаққон, озғин йигит эканлигини унутманг. Унда Муҳаммад Aлининг техникаси бор ва бошқалар нима дейишига мен аҳамият бермайман. У билан Калифорниядаги уйида машғулот ўтказаётганида кўришдим. У Aли каби ҳаракат қилмоқда ", - деди Жуда.

Маълумот учун, Заб Жуда ўзи вақтида супер енгил вазн (63,5 кг) ва ярим ўрта вазн (66 кг) да IBF, WBA, WBC чемпионлик камарларини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!