Zadar Open 2022. Денис Истоминда сенсацион мағлубият

  • 21 марта, 2022, 20:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Теннис
CHERY AUTO

Хорватиянинг Задар шаҳрида "АТP challenger" таснифига кирувчи, мукофот жамғармаси 50,515 АҚШ доллари миқдоридаги "Zadar Open 2022" теннис мусобақаси старт олди. Ушбу турнирнинг илк даврасида ҳамюртимиз Денис Истомин мезбон теннисчи, 16 ёшли Дино Призмикка қарши кортга чиқди ва унда Истомин икки сет якунига кўра 5-7, 3-6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Tecno

 Энди Истомин 22 март куни жуфтлик баҳсларида чехиялик Лукас Росол билан бирга Италия вакиллари Франческо Форти ва Жулио Зеппьери тандемига қарши баҳс олиб борса, бошқа бир ҳамюртимиз Санжар Файзиев грециялик Маркос Каловелонис билан биргаликда сербиялик ака-укалар Иван ва Матеж Сабановлар қаршилиги синдиришга ҳаракат қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию