Заиф томонлар бор! Манчестерликлар дарвозабони кескин танқид қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед”нинг вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррикка жамоанинг ҳозирда биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланган Сенне Ламменс борасида кескин огоҳлантириш берилди.

Бельгиялик дарвозабон “Олд Траффорд”га келганидан бери яхши старт олганига қарамай, у “Манчестер Юнайтед”ни  Европа мусобақаларига қайтариш учун ҳали етарли даражада тажрибага эга эмаслиги таъкидланди.

Ламменснинг асосий дарвозабонга айланиши кутилмаган ҳолат бўлган. Клуб ёзги трансфер ойнасининг охирида уни олиб келган, чунки Андре Онана ва Алтай Байиндир мавсумни ёмон бошлаган эди. Дастлаб, у рақобат яратиш учун олиб келинган бўлса-да, тез орада мураббийлар штаби эътиборини қозонди ва асосий дарвозабонга айланди.

Унинг формаси шунчалик барқарор бўлдики, Онана Туркиянинг “Трабзонспор” клубига ижарага юборилди, Байиндир эса захирада қолиб кетди.

“Антверпен” клубидан 18 миллион фунт эвазига келган 23 ёшли дарвозабон Рубен Аморим ва Кэррик қўли остида асосий ўйинчилардан бирига айланди, бироқ ҳамма ҳам унинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти.

Клубнинг собиқ ёрдамчи мураббийи Рене Меуленстин Ламменснинг “Манчестер Юнайтед”даги келажагига шубҳа билдирди.

- Ламменс ёмон ўйнамаяпти, лекин у характер, етакчилик ва дарвозабонликнинг айрим жиҳатлари бўйича ҳали “Манчестер Юнайтед”га керак бўлган даражада эмас. Менимча, унда ҳали заиф томонлар бор.

Шунингдек, ҳозир жамоа Европа мусобақаларида қатнашмаяпти, бу эса Чемпионлар лигасида катта жамоаларга қарши ўйнашда яна бир қийинчилик туғдиради. Менимча, ҳар бир муваффақиятли жамоада жуда кучли дарвозабон бўлиши керак, - деди Рене Меуленстин.

Меуленстин шу билан бирга “Сандерленд” дарвозабони Робин Руфсни мақтади. У Руфс АПЛдаги биринчи мавсумида жуда яхши ўйнаётганини айтди, лекин “Манчестер Юнайтед”босими бутунлай бошқа даражада эканини таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!