"Зальцбург" - "Бавария": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Бавария" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски боши билан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 83'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сане ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. Майдон марказида "Зальцбург" футболчиси тўпни олдириб, хатога йўл қўйди. 

  • 79'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Боатенг бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 

  • 79'

    Левандовскининг яна бир жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 74'

    Павар ўрнига Сарр, Толиссо ўрнига Мартинес, Коман ўрнига эса Сане майдонга ташланди. 

  • 73'

    "Зальцбург" футболчиси жуда қулай имкониятда на аниқ зарба ва на яхши узатма амалга оширди. 

  • 70'

    Окугаванинг олис масофадан берган зарбасини Нойер ушлаб олди. 

  • 69'

    Окугаванинг узатмаси анча ноаниқ кетди. 

  • 68'

    Гнабри симульяция учун огоҳлантирилди. 

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Окугава марказий ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 65'

    Юнузовичнинг ўрнига Коита майдонга тушди. 

  • 64'

    Команнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 63'

    Иккинчи қаватдан жарима майдонига узатилган тўплар Нойер томонидан ушлаб олиняпти. 

  • 62'

    Гнабрининг яқин бурчакни мўлжаллаб берган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 60'

    "Зальцбург" футболчиси тиббий ёрдам олди. 

  • 57'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 54'

    Левандовскининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли  деворга тегиб қайтди. 

  • 52'

    Австрияликлар марказдан ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни олиб қўйди. 

  • 51'

    Таймни "Зальцбург" фаолроқ бошлади. 

  • 48'

    "Зальцбург" футболчиси офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди. 

  • 46'

    Нойер супер сейв билан дарвозасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллернинг жарима майдонига узатган тўпини Кристенсен дарвозага жойлаб юборди. 

  • 42'

    "Зальцбург" футболчисига тиббий ёрдам керак кўринади. 

  • 41'

    "Бавария" жарима майдонига узатилган навбатдаги тўп ҳам қайтарилди. 

  • 39'

    "Бавария"нинг қарши ҳужуми самарасиз якунланди. 

  • 37'

    Левандовскининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 34'

    Левандовски ҳужумда фол ишлатди. У тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида рақибга зарба бериб юборди. 

  • 32'

    Жарима майдонига айлантириб узатилган тўпга Нойер чиқиб келиб, ушлаб олди. 

  • 30'

    Мезбонлар тўпни яхши назорат қилаётганини таъкидлаб ўтиш зарур. 

  • 29'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳужумдаги мюнхенликлар дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 26'

    "Зальцбург"нинг бурчак зарбаси яна мюнхенликлар томонидан қайтарилди. 

  • 25'

    "Бавария" тартибли ҳимоя орқали рақиб ҳужумини бартараф этди. 

  • 24'

    "Зальцбург" бурчак зарбаси амалга оширди. Самарасиз. 

  • 23'

    Павар сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 21'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 21'

    Мана энди пенальти. Мюллер жарима майдони ичида йиқитилди. 

  • 20'

    Толиссонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди. 

  • 18'

    Юнузовичга тиббий ёрдам керак. 

  • 17'

    Собослаининг бурчакдан узатган тўпига шерикларидан бири бош билан зарба берди. Нойердан супер сейв. 

  • 15'

    Гнабри ҳисобни тенглаштирганди. Офсайд. 

  • 15'

    Австрияликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 13'

    Ҳакам ВАРни кўриб чиққач бу вазиятда пенальти йўқ деб қарор қилди. 

  • 12'

    Эрнандесга нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилди. Пенальти.

  • 11'

    Гнабрининг зарбаси дарвозага кириб кетаётган эди. Аммо ҳимоячи уни қайтариб қола олди. Дарвозабон эса тўпни ушлаб олди. 

  • 9'

    Эрнандесга узатилган тўп жуда ноаниқ келди. Фол бор экан. "Бавария"да стандарт. 

  • 8'

    Жарима зарбасиан сўнг, мезбонлар томонидан берилган зарба ноаниқ кетди. 

  • 6'

    "Зальцбург" қарши ҳужумни тартибли ташкил этмоқда. 

  • 4'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Зальцбург" ҳисобни очмоқда. Беришанинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. 

  • 3'

    Дастлабки зарбани австрияликлар йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 2'

    "Бавария" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Бавария" ўйини бошланмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!