Замонавий бешкураш. Олимпия ўйинларига йўлланма олган илк ўзбекистонлик спортчи фаолиятини тугатди
Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида спортчимиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Фахрутдинова иккита Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у замонавий бешкураш бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган илк ўзбекистонлик атлет ҳисобланади.
Фикрлар