Замонавий бешкураш. Терма жамоамиз Минск йиғинига жўнаб кетди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун Минск шаҳрига йўл олди. Спортчиларимиз у ерда Беларусь терма жамоаси билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади.

Машғулотлар 30 майга қадар давом этади. Мезбонлар сафида халқаро майдонда улкан тажриба тўплаган атлетлар, жумладан, жаҳон чемпионлари ҳам борлиги ёш спортчиларимизнинг ўз маҳоратларини янада оширишлари учун айни муддао. Ушбу йиғин жамоамиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари йўлидаги муҳим тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида, мазкур сафар Искандария (Миср) шаҳри мезбонлик қиладиган U-17, Истанбулда ўтадиган U-19 ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионатлари олдидан ёшларимизнинг ҳолатини кўздан кечириш имконини ҳам беради.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!