Зарба беришда “Рома”га етадигани йўқ!

Жозе Моуриньо қўл остида “Рома” ҳужумкор жамоага айланди. Португалиялик мутахассис мавсум олдидан шогирдлари ҳужумкор футбол кўрсатишини айтган эди ва у ўз сўзининг устидан чиқмоқда.

Статистика мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, А Сериянинг 7-туридан сўнг, “Рома” рақиб дарвозаси томонга энг кўп зарба берган жамоа бўлиб турибди. Римликлар еттита учрашув давомида 116 та зарба берган.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда бораётган “Наполи” ҳисобида 116, учинчи ўринда қайд этилган Милан клублари – “Интер” ва “Милан”да бир хил – 103 тадан зарба бор.

Шу билан бирга Моуриньони хавотирга солаётган яна бир жиҳат бор. “Рома” футболчилари 116 та зарбадан фақатгина 33,6 фоизини дарвозага аниқ йўллай олган. Бу жуда паст кўрсаткич. Ҳатто В Серияда ҳам жамоаларнинг аниқ зарбалари 36,76 фоизни ташкил қилади.

Демак, португалиялик мутахассис шогирдларига кўп зарба беришдан ташқари, нишонни аниқ олишни ҳам ўргатиши керак.

Шомуродов ҳам кетди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!