
Зарруҳ Адашев баҳсли қарор эвазига UFCдаги иккинчи жангини бой берди
Хабарингиз бор, айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида "UFC Fight Island 8" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақа доирасида Зарруҳ Адашев промоушендаги иккинчи жангини хитойлик Су Мудаердзига қарши ўтказди.
Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг 2 таси Мудаердзи ва 1 таси Зарруҳнинг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа, Адашев UFC даги иккинчи жангида ҳам мағлубиятга учради.
Фикрлар