Зарруҳ Адашев: "Ҳой, энг енгил вазн тоифаси жангчилари, кутиб олинг мен камар томон йўлга чиқдим"

  • 1 август, 2021, 06:12
  • 0
  • MMA

Айни вақтда АҚШнинг Невада штатида UFC Vegas 33 турнири давом этмоқда. Биз учун аҳамиятли жиҳати мазкур жанг кечасида энг ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев ҳам ўз жангини ўтказди. У америкалик Райан Бенуага қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига ғалаба қозонди. Жангдан сўнг ҳамюртимиз қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, Пол. Биринчи жангимни икки кунлик чақирув билан ўтказганман ва 11 кг вазн ташлашга тўғри келганди. Тушун, ўша кунги жангда октагонга кўтарилган мен эмасдим. Ҳозирда эса мен ғалабага чанқоқлигимни сезмоқдаман. UFC‘га шунча имконият яратиб бергани учун ташаккур. Тўлиқ тайёргарлик лагери орқали жангга супер ҳолда тайёр бўлдим ва яна турнирларга қайтганимдан хурсандман.»

«Мен, шунчаки, UFC жангчиси бўлмоқчи эмасман: мақсадим - чемпионлик. Одамлар мен ҳақимда турли ёмон гапларни айтишаётган экан. Эмишки, мен UFC даражасидаги жангчимас эканман. Менинг ҳаваскорларда ўтказган 500 га яқин жангим бор. Шундай экан, сизга қайси рақиб қулай бўлса менга беринг!»

«Мен учун UFC‘га ўтиш - асосий мақсадим эди. Бу учун 5 йилдан бери қаттиқ меҳнат қилдим ва у самарасини берди. UFC менга шартнома билан чиққанида жуда оғир вазнда эдим, нима десам экан, худди энг енгил вазндаги мини-ДиСи кўринишида тош босаётгандим. Таваккалига келдим, жангга рози бўлдим ва чуқур нокаутга учрадим. Иккинчи жангда руҳий томондан муаммоларга йўлиқдим. Аммо, ҳозир ҳаммаси зўh. Ҳой, энг енгил вазн тоифаси жангчилари, кутиб олинг мен камар томон йўлга чиқдим!»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!