Зарруҳ Адашев вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросимида иштирок этди (Видео)

  • 19 январь, 2021, 14:26
  • 0
  • MMA

Эртага UFCдаги иккинчи ҳамюртимиз мос равишда ушбу промоушендаги иккинчи жангини ўтказади. 

Абу-Дабида жойлашган “Жанглар ороли”даги “UFC Fight Island 8” турнирида юртдошимизга хитойлик Су Мудаэржи рақиблик қилади. Бугун, мазкур жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Жангчилар белгиланган меъёрини бажарди. Дарвоқе, Адашев супер енгил вазн (53-57 кг) тоифасида ўз жангини ўтказади. 

Маълумот учун, юртдошимизнинг рекорди 3 ғалаба ва икки мағлубиятдан иборат бўлса, хитойлик рақиби 13 ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этган. Шунингдек, ушбу жангларининг з тасини UFC промоушенида ўтказиб, уларнинг иккитасида ғалабага эришган.

Қуйида, вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросимидан лавҳани томоша қилишингиз мумкин.
Анвар Бойназаров ММАда иккинчи жангини ўтказади. Жанг санаси ва рақиб маълум

Эртага, Зарруҳ Адашев UFCда навбатдаги жангини ўтказади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!