Зеедорф расман "Депортиво" бош мураббийи этиб тайинланди

Ла-Коруньянинг “Депортиво” клуби раҳбарияти жамоа бошқарувига голландиялик машҳур мутахассис Кларенс Зеедорфни таклиф қилди.

Клуб расмий сайти  тарқатган хабарга кўра ла-коруньяликлар 41 ёшли мураббий билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолашган. Таъкидлаш лозимки, “Депортиво” айни дамда Ла Лиганинг ўтган 22та тур якунларига кўра 18-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Зеедорфнинг сўнгги иш жойи Хитойнинг “Шэньчжэнь” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!