
"Зенит"-2 устози "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг: "Беллашув биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди"
“Андижон” – “Зенит”-2 (1:1) учрашувидан кейин рақиб жамоа устози Константин Коноплёв “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича муносабат билдирди:
“Бу ҳақида фикрим шундай: биз тўпни ўзимизда сақлаш орқали уни назоратимизга олишга интилдик. Рақиб эса ҳужумларимизда йўл қўйган хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб, тезкорлик билан қарши ҳужумларга ўтди. Шунинг ҳисобига улар дарвозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирди. Ўз ўрнида биз тўпни назоратимизга олганимиз эвазига қанотлардан ҳужумлар ташкил қилдик. Аммо вазиятлардан самарали фойдалана олишда оқсадик. Шунинг учун ўйиндаги 1:1 ҳисобини унга мос, деб биламан.
Бугунги ўйинда марказий ва қанотлардаги ҳимоячиларимиз яхшигина машқ қилиб олишди, деб айта оламан. Ўрта чизиғимиздагилар ҳам кўпроқ иккинчи қаватда курашишга мажбур бўлдилар. Хуллас, бугунги беллашув биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди, дея бемалол айта оламан”.
Комментарии