Ads

"Рома" Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Себастьян Дриуссига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Forzaroma.info сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра Рим клуби 22 ёшли аргентиналик футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Рома”га ўтишга розилик билдириши кутилмоқда. Боиси, “бўрилар” питерликлардан фарқли равишда келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Дриусси "Зенит" сафига 2017 йил "Ривер Плейт" клубидан 15 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум жами 40та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.