"Зенит" футболчиси "Барса"га ўтиши мумкин!

Россиянинг "Зенит" клуби футболчиси Вендел да Силва бу ёзда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Спорт Экспресс" нашри хабар тарқатмоқда. Манбанинг маълумотига кўра, бразилиялик вингерга Каталониянинг "Барселона" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. 

Қайд этилишича, рус клуби ҳам ўз футболчисини сотишга карши эмас. Аммо улар Вендел трансфери орқали яхши сумма ишлаб олишни ният қилган. Шу сабабли бу келишув амалга ошиши анча қийин масала бўлиб қолмоқда. 

Аввалроқ футболчига Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси ҳам футболчига жиддий тарзда қизиқиш билдирган эди. Бироқ, жамоалар трансфер суммаси борасида келиша олмаган эди. Вендел сотилишига асосий сабаб "Зенит" ярим ҳимоячи Иван Иличнинг еҳтимолий трансфери туфайли эканлиги айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Вендел 2020 йилдан бери "Зенит"сафида ўйнаб келмоқда. У санкт-петербургликлар сафида сўнги маротаба Россия Суперкубогида "Краснодар"га қарши ўйинда (4:2) битта гол ва иккита голли узатмани амалга ошириб, самарали ҳаракат амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!