"Зенит" ҳужумчиси ПСЖга ўтиши мумкин
"Зенит" ярим ҳимоячиси Малком жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Relevo" нашри журналисти Маттео Мореттонинг хабар беришича, 25 ёшли футболчининг хизматлари ПСЖга таклиф қилинган. Футболчи аввал ҳам Франция чемпионатида, аниқроғи, "Бордо" сафида 2016-2018 йиллар давомида тўп тепган.
Бразилиялик жорий мавсум "Зенит" сафида 23 учрашув ўтказиб, 15 та гол ҳамда 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг санкт-петербургликлар билан шартномаси 2027 йилга қадар амал қилади.
Фикрлар