"Зенит" Малкомнинг трансфери борасида "Барселона" билан келишувга эришди

“Барселона” ва “Зенит” клублари бразилиялик вингер Малкомнинг трансфери борасида ўзаро келишувга эришишди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Россиянинг амалдаги чемпиони 22 ёшли футболчи учун каталонияликларга жами 45 млн евро тўлайди. Айтиш керакки, шундан 5 миллиони бонус ҳисобида тўланади.

Берилган маълумотларга қараганда Малком жорий ҳафта питерликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва 5 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малком “Зенит”да йилига 6 млн евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!