“Зенит” МЮнинг устидан кулди(фото)
Ads

Ҳозиргина Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Бугунги ғалаба “Реал” учун УEФА Суперкубогидаги 4-ғалаба бўлди.

Россиянинг “Зенит” жамоаси 2008 йилгу Суперкубок учун кечган баҳсда худди шу тарзда ва айнан шу ҳисобда МЮни мағлуб этган эди.

Питерликларнинг “Тwitter”даги расмий саҳифасида эса ўша ўйиндан олинган сурат ва “Яхши уриниш, “Реал” деган ёзув қолдирилди.

Минбар

Барча блоглар