Тезкор хабар:

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Ўзбекистонлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, бу Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевдир.

Ўзининг "Насаф" ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан "Зенит" скаутлари эътиборига тушган ёш футболчимиз билан айни кунларда музокаралар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда "Зенит"га яқин манбамиз.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг...