Зидан, жойни бўшат! Янги мураббий “Реал”ни бошқаришга рози бўлди

“Реал” раҳбарияти натижалар пасайиб кетганига қарамай, Зинедин Зиданга тўлиқ ишонч билдиришини эълон қилган бўлса-да, амалда бошқа мураббий билан келишиб бўлди.

Ички чемпионат, айниқса, Чемпионлар лигасидаги мағлубиятларнинг кўпайиб кетгани оқибатида Зинедин Зидан янги йилгача истеъфога чиқарилиши кутиляпти.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” айни дамда ишсиз юрган Маурисио Почеттино билан музокара ўтказмоқда. Аргентиналик мутахассис “Реал”ни қабул қилиб олишга дастлабки розилигини берган.

Тез орада “Реал”да бош мураббий алмашиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)