Зидан: 2020 йилда барчаси ўзгаради

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Атлетик"ка қарши (0:0) баҳсдан сўнг қишки трансфер ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги футболчи сотиб олиш шарт эмас деб айтиб ўтди.

"Йўқ, умуман керак эмас. Ҳа, футболда гол уриш керак. Бизда биринчи бўлимда 3-4 та қулай вазият юзага келди. Агарда, ўшанда гол киритганимизда ўйин бошқача ўтар эди. Бироқ бу футбол.

Биз иккита баҳсда гол ура олмадик ва хотиржамликни сақлашимиз лозим. Голли вазиятларни юзага келтириш муҳим. 2020 йилда барчаси ўзгаради", - деди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!