Зидан аллақачон ПСЖ бош мураббийига айланиши мумкин эди, агар...

Téléfoot  журналисти Жулиен Маинарднинг хабар беришича, агар Чемпионлар лигаси 1/8 финали ўтказилмаганида, Зинедин Зидан аллақачон Париж клуби бош мураббийи бўларди.

Манбанинг ёзишича, парижликлар қуръа натижасига кўра, "Реал"га тўқнаш келмаганида, франциялик мутахассис ўша заҳотиёқ уларга мураббий бўларди.

Қайд этилишича, айнан “Қироллик клуби” билан учрашув Зидан учун асосий тўсиқ бўлмоқда. Агар парижликлар 1/8 финал босқичида қолиб кетишса, у ҳолда Зиданнинг ПСЖга келиши муқаррар бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!