Зидан АПЛда ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан воқеалар ривожи ҳақида гапириш жуда ҳам қийин эканлигини айтиб ўтди. Франциялик мутахассис келажакда АПЛ клубларидан бирида ишлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

- Ҳозир “Реал”да фаолият олиб боряпман ва бутун эътиборим ушбу жамоада. Бироқ, футболда воқеалар ривожи қандай кўриниш олишини аввалдан билиш қийин. Лекин, айтишим мумкинки мен ҳозир “Реал”да ва Испанияда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!