Зидан “Арсенал”ни шокка туширди

  • 13 Aug 10:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Зиданнинг кутилмаган қарори туфайли “Арсенал” келажак таркиб учун режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Tecno

Лондон клуби шу ойда мадридликларга керак бўлмай қолган Дани Себальосни трансфер қилишга тайёргарлик кўраётган ва бу иш анча етилиб қолган эди.

Бироқ, Зинедин Зидан ҳам Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан сўнг, таркибни қайта шакллантиришга киришди. Молиявий шароит янги ўйинчиларни сотиб олишни кўтара олмаслиги туфайли франциялик мутахассис ижарадаги футболчиларни ортга қайтара бошлади.

Ана шу мақсадда Дани Себальос ҳам мавсумолди машғулотларига таклиф этилди ва бу муддат ичида ўзини кўрсата олса, орзуси ушалиб, “Реал” таркибида тўп суриш имкониятига эга бўлди. Себальос “Реал”да ишончли ўйин кўрсатиб, Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионати ва Олимпия ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган.

 

Comments

You must be logged in to commet!