Зидан: “Барса”га бир гапим бор, лекин айтмайман!

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике примера учрашувида “Севилья” билан дурангдан сўнг, чемпионлик учун курашда “Реал”нинг имконияти ошганини айтганди.

Мадридликлар бош мураббийи бугунги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирар экан Пикенинг гаплари ҳақида тўхталди.

- Олдимизда ҳали 11 та финал турибди. Чемпионлик пойгасида ҳеч нарса ҳал бўлмади. Пикенинг гапига жавобан ўз фикрим бор. Лекин уни айтмайман, - деди Зидан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)