Зидан: Бензема ҳар доим “Реал”га кераклигини исботлаши лозим
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамюрти Карим Бензема атрофида юз бераётган ҳар-ҳил гап сўзларга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди. Франциялик мутахассиснинг фикрича, Бензема ҳар доим ўзининг жамоага кераклигини исботлаши лозим.

“Бензема “Реал”да ҳар доим имтиҳон топшириши керак. Албатта, барча буни қилиши керак. Бироқ, у қолганлардан кўра кўпроқ. У бу ерда яна қанча вақт тўп суради, нечта гол уради буни билмайман. Аммо, у ҳар доим жамоага керак эканлигини исботлаши керак. Бу унинг учун кунлик вазифа. Қўрқинчли ҳеч нима рўй бермайди ва мен унга доимо ўйнашда давом этиши керак деб тушунтираман. У буни қила олади ва “Реал” учун борини беради”, - дейди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.