Зидан Бензема ва Кантени Франция терма жамоасига қайтарадими?
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан 38 ёшли ҳужумчи Карим Бензема ва 35 ёшли ярим ҳимоячи Н’Голо Канте миллий терма жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Мен у Бензема билан “Реал”да кўплаб ажойиб йилларни ўтказганман. Карим Бенземани ҳурмат қиламан, аммо у энди ёш эмас. Канте билан ҳам вазият шунга ўхшаш.
Уларнинг эришган барча ютуқлари ва фаолиятига қойил қоламан... аммо бугун менга ёшроқ футболчилар керак, - деб Зиданнинг сўзларини RMC Sport келтирган.
Бензема Франция терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини 2022 йилда ўтказган. Канте эса 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун миллий терма жамоага чақирилган, аммо турнирда бирор дақиқа ҳам майдонга тушмаган.

Фикрлар