Зидан Бенземани Франция терма жамоасига чақириш керакми ёки йўқ деган саволга жавоб қайтарди

“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан спорт нуқтаи назаридан Карим Бензема Франция терма жамоасига чақирилишга муносиб деб ҳисоблайди.

“У терма жамоага ҳамиша диққат билан қараган ва терма жамоада ўйнашни хоҳлаган. Ичкарида нималар бўлаётганини билмайман, аммо менга шундай савол берилса, футбол нуқтаи назаридан Бензема шунчаки супер деган бўлардим. Шундай экан Бензема Франция терма жамоасига чақирилиши керак, бу аниқ. Бўлди, қолганини биз ҳал қилмаймиз”, - дейди франциялик мутахасссис.

Маълумот учун, Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Матье Вальбуэнанинг шантаж қилиниши билан боғлиқ ишга Бензема ҳам шерик эканлиги гумон қилингач уни терма жамоага чақиришмай қўйишган. У сўнгги бор 2015 йилда Франция терма жамоаси либосида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!