Зидан: Бэйл, Бензема ва Роналдунинг “Реал”да қолишини истайман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда жамоа етакчиларини сақлаб қолишига умид қилмоқда. Аммо франциялик мутахассис трансфер мавсуми ёпилмасдан бирор нарса дейишга шошилмаслик кераклигини ҳам қўшиб қўйган.

Бэйл, Бензема ва Криштиану Роналду учлиги? Уларнинг жамоада қолишини истардим, – дея Зиданнинг сўзларини келтиради AS нашри. – Мен умуман жамоанинг етакчи футболчиларини сақлаб қолиш тарафдориман. Умид қиламанки, шундай бўлади. Фақат 31 августгача нима бўлишини билмаймиз.