Зидан биринчи ўйинга учта ҳужумчи танлади
Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк расмий ўйинига ҳозирлик кўрмоқда. Жума куни «уч ранглилар» Миллатлар лигаси биринчи турида сафарда Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
L’Equipe нашри хабар беришича, Зинедин Зидан ушбу учрашувда 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиши кутилмоқда. Ҳужум чизиғида Майкл Олисе, Усман Дембеле ва Килиан Мбаппе учлиги ҳаракат қилиши режалаштирилган.
Туркия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги беллашув 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Франция Туркия, Бельгия ва Италия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар