Зидан "Челси"га қарши ўйин олдидан: Футболда мўъжиза бўлмайди

Хабарингиз бор, 5-дан 6 апрелга ўтар кечаси Чемпионлар Лигасининг иккинчи финалчиси номи маълум бўлади. Лондондаги "Стэмфорд Бридж" стадионида "Челси" "Реал"ни меҳмон қилади.

Томонларнинг Мадриддаги тўқнашувида томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Бугунги беллашув олдидан "Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан матбуот анжуманида иштирок этди:

"Ҳиссиётлари ажойиб. Биз ушбу учрашувда қатнашётганимиздан хурсандмиз. Эртага нима қилишимиз кераклигини биламиз ва муваффақият учун бор кучимизни берамиз.

Биз бу босқичга тиришқоқлик, ўзимизга бўлган ишонч билан эришдик. Футболда мўъжиза бўлмайди. Биз олдиндаги 90 дақиқа давомида қўлимиздан келганча ўйнашимиз керак. Биз Чемпионлар Лигаси ярим финалидамиз, бу ҳар куни бўлмайди. Футболчилар эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўришган.

Мен фақат тўп билан муомала қилишимиздан хавотирдаман. Жамоанинг қолган қисми тайёр. Ҳозир Рамос ўйнайдими, дея олмайман. У жамоа билан келди, демак, у яхши. Ва энг муҳими, сардор ва раҳбаримиз биз билан".

"Челси"га қарши ўйин олдидан "Реал" мухлислари учун 3 та хушхабар! (қайднома)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!