Зидан энг яхши француз ҳужумчиси ҳақида фикр билдирди

  • 16 декабря, 2020, 13:24
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан шогирди Карим Бенземанинг имкониятларини юқори баҳолади.

"Мен учун Бензема замоннинг энг зўр француз ҳужумчиси. У узоқ вақтдан бери "Реал" асосий таркибида ҳаракат қилмоқда. 500дан ортиқ учрашувлар ва шунча голлар, рекордлар... Каримнинг ютуқлари унинг даражасини кўрсатиб турибди.

Энди Бензема бошқача ўйин кўрсатяпти. У ҳозир тоза "тўққизлик" футболчи эмас. Бу менга ёқади. Карим майдонда шерикларига ёрдам бериш ва уларга имконият яратишни ёқтиради. Шунингдек, у қандай қилиб гол уришни яхши билади ва буни жамоага керакли пайтда амалга оширади", - дея франциялик мутахассис сўзларини келтирмоқда "Goal.com" нашри.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию