Зидан фаолиятини қаерда давом эттиради? Мбаппе "Реал"га қандай ультиматум қўйган ва нима учун Фалькао АҚШ клубидан Россияга кўчиб ўта олмади ёхуд ҳафта дайжести

Зидан премьер-лига клубини бошқаради

Футбол олами Зинедин Зиданни соғинди. Франциялик мутахассис 2020/2021 йилги мавсум охирида "Реал Мадрид" мураббийлигини тарк этган эди ва шундан бери ишсиз. Зидан яқинда мураббийлик фаолиятини яқин келажакда давом эттиришига ишора қилди. Хабарларга кўра, Зидан "Челси"га асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Лондонликлар раҳбарияти Грэм Поттер ишдан кетган тақдирда Зиданни олиб келиш вариантини илгари сурмоқда.

Гвардиола Неймарни рад этди

Матбуот Неймарнинг келажагини фаол муҳокама қилишда давом этмоқда. Миш-мишларга кўра, ПСЖ ушбу мавсум охирида бразилиялик футболчи билан хайрлашмоқчи. Шу билан бирга, парижликлар ҳужумчини муносиб пулга сотишга тайёр, яъни, Париж клкуби Неймар трансферидан 60-80 миллион еврогача ишлаб олмоқчи. Бу сумма эса кўплаб топ-клублар учун трансферни амалга ошириш имконини беради.
Яқинда Неймар "Манчестер Сити"да бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ бундай трансфер амалга оширилмайди. Чунки Неймарни қўлга киритиш вариантини "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола рад этган. Испаниялик мутахассис бразилиялик ҳужумчининг профессионаллиги ва хулқ-атворига шубҳа қилмоқда.

Мбаппе "Реал"га ултиматум қўйди

Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалишда давом этмоқда. 24 ёшли ҳужумчи "Реал" билан фаол равишда музокара олиб бормоқда. Матбуотда Мбаппе Мадрид клуби олдига шарт қўйгани ҳақида маълумот тарқалди. Яъни, "қаймоқранглилар" жамоага Мбаппенинг дўсти ва жамоадоши Ашраф Хакимини ҳам олиб келиш шартини қўйган. "Қироллик клуби" юқори даражадаги ўнг қанот ҳимоячисидан фойдаланиши мумкин.

Айни вақтда Мбаппени Англия премьер-лигасининг 3 та топ-клуби кузатиб бормоқда. Гап "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси" ҳақида кетмоқда.

Нима учун Роналду агенти Мендеш билан ишлашни тўхтатди?

Криштиану Роналду агенти Хорхе Мендеш билан хайрлашди. Аввалроқ, футболчи Европада унга клуб топа олмагани учун агент билан ишлашни давом эттиришдан бош тортгани хабар қилинганди. Энди матбуотда янги маълумот пайдо бўлди. Сўнгги қадам Роналдунинг журналист Пирс Морган билан шов-шувли интервьюси бўлди. Мендеш португалиялик форварднинг бундай интервью бериш ҳақидаги қарорини "бемаънилик" деб атади. Шундан сўнг футболчи ва агент ўртасидаги узилиш муқаррар бўлиб қолди.

Қўшма Штатлар афсонавий футболчининг ЦСКАга ўтишига рухсат бермади

Қишки трансфер ойнасида Россияга Радамель Фалькао кўчиб ўтиши мумкин эди. Колумбиялик ҳужумчи ЦСКАга ижарага ўтишга тайёр эди, аммо якунда трансфер амалга ошмади. Хабарларга кўра, 37 ёшли Фалькаонинг рад жавоби сиёсий вазият билан боғлиқ. Адвокатлар Радамелга Американинг рус клубларига қарши санкциялари туфайли ЦСКАга ўтмасликни маслаҳат берди. Колумбиялик таваккал қилмасликка қарор қилди, сабаби унинг АҚШда кўчмас мулки бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!