Зидан: Футбол тарихида бу жамоага тенг келадигани йўқ

  • 20 октября, 10:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболчи юлдузи Зинедин Зидан футбол тарихидаги энг зўр жамоа қайси эканини айтди. Унинг айтишича, Арриго Сакки бошчилигидаги “Милан”га тенг келадиган жамоа бўлмаган.

Tecno

- Фубол тарихидаги энг зўр жамоа Марко ван Бастеном, Франк  Райкаард, Рудд Гуллит,  Франко Барези ва Паоло Мальдини каби ўйинчиларни ўзида жамлаган “Милан” эди. Ўша жамоа жуда кўп учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилган. Арриго Сакки жамоаси ҳақиқатан ҳаммани ҳайратга сола олган, - деди Зинедин Зидан.

Арриго Сакки “Милан”ни икки маротаба – 1987-1991 ҳамда 1996-1997 йиллар давомида бошқарган. Тажрибали мутахассис жамоа билан Италия чемпиони, мамлакат Суперкубоги эгаси, икки бор Европа Чемпионлари кубоги, Европа Суперкубоги ва қитъалараро кубок ғолиб бўлган.

Зинедин Зиданнинг ўзи ҳам футболчилик даврида клублар миқёсида қатор нуфузли совринларни қўлга киритган. Франция терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Мураббий лавозимида “Реал”ни бошқариб, уч маротаба Чемпионлар лигаси шоҳсупасига кўтарилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию